Apple Ирландияга 13 млрд евролик солиқ қарзини тўлайди
Ирландия ҳукумати Apple компанияси билан 13 млрд евролик тўланмаган солиқни тўлашни ташкиллаштириш бўйича келишувга келди. Қарз 2018 йил март ойи охиридан депозит ҳисоб рақамига ўтказила бошланади.. Бу ҳақда Ирландия молия вазири Паскал Донохога иқтибос келтирган ҳолда Irish Times нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Донохо 4 декабрда Брюсселда рақобат бўйича еврокомиссар Маргрет Вестагер билан учрашиб, солиқ қарзи ўтказиладиган депозит ҳисоб рақамини қандай бошқаришни муҳокама қилган. Январь охирига қадар ҳисоб рақами бошқарувчиси ва операцияларни бошқариш бўйича бошқарувчилар гуруҳи тайинланади.
2016 йил августида Европа комиссияси терговлар натижаларига кўра, Ирландия Apple’га асоссиз солиқ имтиёзлари тақдим қилгани ва бунинг натижасида мамлакат 13 млрд евро қўшимча солиқ олмагани ҳақидаги хулосага келган. Энди АҚШ компанияси 2003 йилдан 2014 йилгача давр учун тўланмаган солиқларни қайтариши лозим.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024