Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания тарихидаги энг яхши спортчи учун мукофот топширилди
Испаниялик теннисчи, дунёнинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль AS газетасининг Испания тарихидаги энг яхши спортчи учун мукофотини қўлга киритди, деб хабар бермоқда ТАСС.
4 декабрь куни Мадрид мэриясидаги тантанали кеча вақтида Испаниянинг энг яхши спортчилари тақдирланди. Тадбир нашрнинг 50 йиллигига бағишланди. Лауреатларга эса мукофотларни нашр раҳбарияти ва Испания қироли Филипп VI топширди.
«Мен бундай совринни қўлга киритганимдан жуда фахрланаман, шундай баҳо беришганидан миннатдорман, бироқ, мен ўзим ҳақимда бундай иборалар билан гапиришни унчалик ёқтирмайман. Теннисда жуда кўп нарсага эришганим рост, аммо спортнинг бошқа турларида кўплаб буюк испанияликлар бор, улар жуда кўп жиҳатларда янгилик ярата олишган», - дея айтиб ўтди Надаль.
Катта дубулға туркумидаги мусобақаларнинг 16 карра ғолибидан ташқари, 27 ёшли сузиш устаси Мирея Бельмонте Гарсия (Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари ғолибаси – баттерфляйда 200 метр) ва жаҳоннинг 8 карра чемпиони, ва собиқ енгил атлетикачи Себастьян Коу (ҳозирда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясига раҳбарлик қилмоқда) ҳам мукофот билан тақдирланди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026