08:51 / 06.12.2017
6640

Финляндия мустақиллигининг бир асрлигини нишонламоқда

Фото: Flickr / Jonathan

Финляндия 6 декабрь куни мустақиллигининг 100 йиллигини нишонлайди. Байрам тадбирлари 5 декабрдаёқ бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 22-00 да Хельсинки ҳокимияти майдонида мамлакат президенти Саули Ниинистё ва биринчи хоним Йенни Хаукио мамлакатнинг 100 та миллий байроғини кўтариш маросимида қатнашди. Бу байроқлар бугун соат 22-00 да туширилади. 

1917 йил 6 декабрда Буюк Финляндия князлиги парламенти Россиядан мустақиллик эълон қилган эди. 31 декабрда давлат мустақиллигини Владимир Ленин раҳбарлигидаги Халқ комиссарлари кенгаши тан олган. 

Байрам тадбирининг асосий воқеалари ҳарбий парад ва анъанавий президент қабули бўлади. Иккала воқеа ҳам миллий телеканаллар орқали намойиш этилади. Уларни мамлакатнинг деярли барча ёши катта фуқаролари кўради. 

Ҳарбий парад мамлакат пойтахтидан 400 км узоқликдаги Куопио шаҳрида бўлиб ўтади. 

Президент қабулига эса, 1900 киши таклиф этилган. Булар маданият, спорт, иқтисодиёт, сиёсат арбоблари, хориждаги элчихоналар раҳбарларидир. 

Байрамнинг энг катта ҳодисаси бу мамлакатнинг барча шаҳарларида уюштириладиган мушакбозликдир. Хельсинкидаги мушакбозлик кечки 22-00 га белгиланган. 

Top