Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford ва Alibaba Хитойда автомобиль сотишга доир шартномани имзолайди
Американинг Ford автоконцерни пайшанба куни Хитойнинг онлайн-савдо гиганти ҳисобланган Alibaba билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Гап шундаки, Alibaba автомобиллар сотувларини онлайн ва оффлайн режимда синовдан ўтказишни кўзда тутмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, машиналар сотуви учун Tmall интернет-майдонидан (Alibaba Group'га киради) фойдаланилади. Бундан ташқари, транспорт воситаларини автомобиллар учун вендинг автоматларда реализация қилиш имкони синалади. Икки компания вакиллари битимни имзолаш учун Ханчжоуда учрашишади.
Таъкидланишича, шартнома Alibaba ёрдамида сотилган автомобилларга Ford сервис марказларида хизмат кўрсатишни кўзда тутиши мумкин.
Мавзуга оид
20:12 / 22.06.2026
Ford арзон электр пикапни чиқаришни режалаштирмоқда
18:47 / 16.06.2026
Узунлиги қарийб 6 метр — Америкадаги энг машҳур автомобил номи эълон қилинди
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
17:11 / 18.02.2026