«Инвесторларга «ширин кулчалар» бериш керак» - Қозоғистон бош вазири
Қозоғистон бош вазири Боқижон Сагинтаев мамлакат қонунчилигидаги “инвесторлар учун ширин кулчалар” ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
"Бизнинг автомобиль йўлларимиз ҳудудининг ўзи – 3 минг километр. Бу Хитойдан Европага юк олиб ўтиш учун жуда катта салоҳият, бу йўллар орқали жуда кўп пул ишлаб топиш мумкин. Шунинг учун бизларга келиши лозим бўлган барча инвестицияларнинг йўналишини ўзгартириш керак экани ҳақидаги фикрга қўшиламан. Биз рақамлаштириш, янгиланиш йўлидан кетаётган эканмиз, инвесторларимизга қизиқ бўлиши учун “ширин кулчаларни” беришимиз керак. Унинг бу секторга келишидан ташқари, “ширин кулчалар” бўлиши лозим. Бу “ширин кулчаларни” биз ўз қонунларимизда ёзиб қўйдик, улар айни дамда парламентда кўриб чиқилмоқда", - дея хабар берди Сагинтаев Остонада инвесторлар олдида чиқиш қилиб.
Унинг аниқлик киритишича, инвесторлар учун имтиёзлар ҳам янги Солиқ кодексида, ҳам саноат зоналари тўғрисидаги низомда ёзиб қўйилган.
"Яъни, сизлар ишлаётган соҳаларда “ширин кулчаларни” олишингиз лозим, шунда қизиқ бўлади. Сизда қайси давлатга келиш борасида танлов бор, бироқ биз Қозоғистонга кириб келишингизни истаймиз", - дея таъкидлаб ўтди бош вазир.
Сагинтаев шунингдек Кремний водийсидан бўлган компаниялар билан биргаликдаги иш ҳақида айтиб ўтди, ҳамда Microsoft, Сisco ва IBM Қозоғистон билан турли секторларда синов лойиҳаларини бошлаётганини маълум қилди.
"Шу сабабдан, муҳандислар, дастурчилар, энг яхши мутахассисларни жалб қилиш учун биз шундай дедик: "Бизнинг мамлакатга келинг, шу ерда ишланг, пул топинг, маҳсулотни олиб келинг. Биз сизга уй-жой, иш ҳақи, иш ўринлари борасида кафолатлар тақдим этамиз. Биз сизларга келишингиз, ишлашингиз ва кейинчалик турли мамлакатларга экспорт қилиш мумкин бўлган лойиҳаларни яратишингиз учун барча имкониятларни берамиз", - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024