22:27 / 06.12.2017
6939

Samsung иқлимни ўзгартиришда айбланди

Фото: REUTERS/Kham

Samsung компанияси глобал исишга таъсир қилади, чунки гаджетлар ишлаб чиқаришда “ҳавони ифлослантирувчи, қадим замонларга хос ёнилғидан” фойдаланади. Бу ҳақда Greenpeace фаоллари 6 декабрда маълум қилишди, деб ёзмоқда IBT.

Greenpeace табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти Samsung’ни миллионлаб гаджетларини ишлаб чиқаришда кўмир каби атроф-муҳитни ифлослантирувчи энергия манбаларини қўллаши учун танқид қилди. Ташкилот компанияни энергиянинг янги манбаларига ўтишга чақирди. Greenpeace вакиллари ўз ҳисоботларида Samsung 2016 йилда 16 минг ГВт дан кўпроқ энергия сарфлаганини ва бу миқдордан бор-йўғи 1 фоизгинаси тикланувчи энергия манбаларига тўғри келганини кўрсатишган.

“Ҳозир бутун дунё ўз эътиборини иқлим ўзгаришига қаратаётган ва буни тўхтатиш учун зудлик билан чоралар кўраётган бир пайтда дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бундан четда қолмоқда. Samsung буни инкор этиш учун жуда йирикдир”, деб айтилган Greenpeace’да.

Ташкилот одамларни Samsung’ни тикланувчи манбаларга кўпроқ эътибор қаратишга кўндирувчи петицияни имзолашга чақирган. Ҳозирча петицияни 5 минг киши имзолаган, у кўриб чиқилиши учун эса 100 минг имзо керак.

Top