Ўзбекистон | 11:29 / 06.12.2017
20485
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналари республикамизнинг барча гўшаларида ўтказиб келинмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник С.А.Нишанбаев йиғилганларни байрам билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Р.Бобожоновнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Тошкент вилояти ҳудудида фуқароларнинг осойишталиги ва тинчлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни фош этишда ўз хизмат вазифаларига виждонан ва сидқидилдан ёндошганликлари учун «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонлари билан мукофотланган ходимларни тақдирлаш ҳамда ходимларга навбатдаги махсус унвонларини топшириш маросимларига уланиб кетди. Уларга вилоят ИИБ номидан эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Шунингдек, халқ ардоғидаги санъаткорлар ва ёш хонандаларнинг чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Мавзуга оид