Ўзбекистон | 19:10 / 07.12.2017
10276
1 дақиқада ўқилади

Чиноз туманида логистика маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида халқаро логистика марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар тарқатди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва товарларни ташиш учун ташқи савдо йўлларини диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Президенти транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш бўйича комплекс дастурини тасдиқлади. Марказ «Урумчи — Хоразм (Хитой) / Коргас — Олмаота — Тароз — Чимкент — Конисбаева (Қозоғистон) / Чиноз (Ўзбекистон)» йўналиши бўйлаб катта ҳажмдаги юкларни қайта ишлаш ва ташиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Президент 2018 – 2019 йилларда Марказни ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифасини топширган.

Мавзуга оид