Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муқаддам судланган шахс қўшнисини пичоқлаб қўйди
Аксар жиноятларнинг спиртли ичимлик оқибатида содир этилганлигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманидаги мазкур жиноятни содир этган шахс ҳам маст ҳолда эди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Туманнинг «Бўстон» овул фуқаролар йиғинида яшовчи муқаддам судланган Б.Е. қўшниси А.Т. билан жанжаллашиб қолди. Аввалига бир бирларини ҳақорат қилиш билан бошланган жанжал муштлашувга айланди. Оқибатда Б.Е. қўшнисининг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказди. Олган жароҳати туфайли А.Т. шифохонага ётқизилди.
Муқаддам судланган бўлса-да, ўзига тўғри хулоса чиқаролмаган, такроран жиноятга қўл урган Б.Е. ушланиб, қонун ҳукмига топширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025