Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хиёбони ва мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бугун, 8 декабрь санаси Андижон шаҳрида эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф хиёбони ва унинг номи билан аталувчи она тили ва адабиёт фанига ихтисослашган мактаб-интернатнинг очилиш маросими ўтказилди.
Эрта тонг шаҳар кўркига кўрк бўлиб, бунёд этилган хиёбонга жамоатчилик вакиллари, шоир ва адиблар, фаол ёшлар, шоирнинг яқинлари йиғилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, шоирнинг турмуш ўртоғи Назира ас-Салом, таниқли шоир ва ёзувчилар - шоир қолдирган улкан адабий мерос ва унинг ҳаёт йўли ҳақида сўзладилар. Хиёбон тўридаги шоирнинг бюсти очилди. Йиғилганлар монумент остига гулчамбарлар қўйишди.



Шундан сўнг Муҳаммад Юсуф мактабининг расмий очилиш маросими бўлди. Меҳмонлар шоирнинг таълим даргоҳида ташкил этилган музейи билан танишдилар. Мазкур музейда унинг шахси ва адабий меросига доир жуда кўп материаллар тўпланган. Жумладан, музейда унинг шахсий буюмлари, мактуб ва ёзишмалари, мактаб давридаги журналлар, қўлёзмалари мавжуд. Дарс жараёни билан танишиш давомида, ўқувчилар шоир ижодига оид асарларни қай даражада ўзлаштирганини намоён қилдилар. Учрашувлар мушоираларга айланиб кетди.














KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025