Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон чемпионати ўрнига дисквалификация. Перулик футболчи қонида кокаин топилди
Фото: Reuters
Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро ўз термаси сафида ЖЧ-2018 мусобақаларида иштирок эта олмайди.
ФИФА расмий сайти берган хабарга кўра, Герреро бир йилга дисквалификация қилинди. Унга бир йил давомида исталган турдаги футбол мусобақаларида (ўртоқлик учрашувлари билан қўшилиб) иштирок этиш тақиқланди.
Футболчининг қонидан кокаин метаболити – бензоилэкгонин моддаси топилганди. Бу спорт мусобақаларида иштирок этадиган спортчи учун тақиқланган модда саналади. Герреронинг допинг тести Аргентинага қарши 5 октябрда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ижобий натижа берганди.
Дисквалификация олдинги сана 3 ноябрдан бошлаб ҳисобга олинади. Ўшандан бошлаб футболчи вақтинчалик мусобақаларда иштирок этмай келаётганди.
Мавзуга оид
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
17:50 / 25.10.2025
Наркокартеллар шарбат ва зираворларга кокаин қўшишни бошлади
22:31 / 09.10.2025