Спорт | 08:38 / 05.05.2026
4605
2 дақиқада ўқилади

Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди

«Нефтчи» катта танаффусга пешқадам сифатида, «Машъал» яққол аутсайдер сифатида йўл олди.

2-4 май кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур ўйинлари ўтказилди. Унда кутилмаган бир неча натижалар қайд этилди.

Пешқадам «Нефтчи» сафарда ОКМК билан голсиз дуранг қайд этди. Аммо уни таъқиб қилаётган «Пахтакор» ҳам кутилмаганда Термизда очколарни йўқотди. «Насаф» ва «Навбаҳор» ўйинида ҳам ғолиб аниқланмади. «Бунёдкор» эса кутилмаганда Қўқонда мағлубиятга учради.

11-тур якунлари бўйича «Нефтчи» пешқадамликни сақлаб қолди, «Пахтакор» ундан 2 очко ортда қоляпти. Муборакнинг «Машъал» клуби барча ўйинларни ютқазган ҳолда яққол аутсайдер бўлиб турибди.

Суперлигада 16 июлга қадар катта танаффус эълон қилинди. Бу миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ. Шундай бўлса-да, клублар Ўзбекистон Кубоги ўйинларидаги иштирокини бошлайди.

Суперлига, 11-тур

2-4 май

ОКМК 0:0 НЕФТЧИ

СУРХОН 1:1 ПАХТАКОР

Голлар: Суннатулла Абдуллажонов, 41 (1:0), Шаҳзод Азмиддинов, 90+1 (1:1)

НАСАФ 0:0 НАВБАҲОР

ҚЎҚОН 1912 1:0 БУНЁДКОР

Гол: Муҳаммаданас Ҳасанов, 36 (1:0)

Четлатиш: Жасурбек Ёқубов, 21 (Қўқон-1912), Носиржон Абдусаломов, 49 (Бунёдкор)

БУХОРО 2:1 СЎҒДИЁНА

Голлар: Тимур Мамасидиқов, 13 (1:0), Шерзод Эсанов, 57 (2:0), Жасур Жалолиддинов, 61 (2:1)

ДИНАМО 3:1 МАШЪAL

Голлар: Азизбек Амонов, 12 пен (1:0), Роман Хаджиев, 17 (1:1), Нурилло Тўхтасинов, 31 (2:1), Нурилло Тўхтасинов, 45+2 (3:1)

ХОРАЗМ 0:3 АНДИЖОН

Голлар: Александре Андроникашвили, 15 (0:1) Ҳумоюнмирзо Иминов, 20 (0:2), Драган Черан, 90+5 (0:3)

ЛОКОМОТИВ 1:0 ҚИЗИЛҚУМ

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов, 62 пен (1:0)

Суперлига жадвали

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид