Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди
12 апрель куни Тошкент шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги XV жаҳон чемпионати бошланди. Нуфузли мусобақада 115 давлатдан қарийб 1500 нафар спортчи иштирок этиши кутиляпти.
12 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ташаббуси билан ёшлар ўртасидаги XV жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақа пойтахтдаги Яккакураш мажмуасида ўтказилмоқда.
Чемпионатда 115 та давлатдан қарийб 1500 нафар спортчи ва мураббий иштирок этмоқда. Баҳслар 20 та вазн тоифасида ташкил этилиб, уларнинг 10 таси йигитлар, яна 10 таси қизлар ўртасида ўтказилади. Мусобақада 2009 йил 1 январдан 2011 йил 31 декабргача туғилган спортчилар қатнашмоқда.
Дастлабки кун баҳсларида йигитлар ўртасида +78 кг, қизлар ўртасида эса 46 кг ва 59 кг вазн тоифаларида ғолиблар аниқланади. Ушбу беллашувларда Ўзбекистон шарафини Алишер Пак (+78 кг), Комила Султонова (46 кг) ва Виктория Денисенко (59 кг) ҳимоя қилмоқда. Тадбирда дунёнинг нуфузли таэквондо ҳамжамияти вакиллари ҳамда Ўзбекистон расмийлари иштирок этишяпти. Очилиш маросимида сўз олган Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ушбу мусобақа олимпия мажмуасидаги илк мусобақа сифатида тарихда қолишини, Ўзбекистонда таэквондо тобора севимли спорт турига айланаётганини таъкидлади.
13 апрель куни чемпионат доирасида “Олимпизм ва тинчлик” мавзусида халқаро форум ташкил этилди. Чемпионат 17 апрелга қадар давом этади.
Таъкидлаш жоиз, мазкур жаҳон чемпионати Ўзбекистон спорт ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлиб, ёш спортчилар учун халқаро майдонда тажриба орттириш ва ўз имкониятларини намойиш этиш имконини беради.
Мавзуга оид
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
22:43 / 08.11.2025
Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди
22:31 / 09.10.2025
ФИФА жаҳон чемпионатларини ёзда ўтказишдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:17 / 02.10.2025