Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлар кескинлашмоқда
Фото: Flickr / Israel Defense Forces
Исроил ҳарбий авиацияси Ғазо секторидан Исроил ҳудуди ўққа тутилганига жавобан фаластинлик жангариларнинг Ғазо секторидаги машғулот лагери ва қурол-аслаҳа омборига ҳужум қилди.
Ўзаро тўқнашувлар АҚШ раҳбарияти томондан Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши эълон қилингандан кейин бошланган.
Ҳужум Исроил жанубига отилган камида икки ракетага жавобан амалга оширилган. Ракеталардан бири Исроилнинг “Темир гумбаз” деб номланувчи ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими томондан уриб туширилган.
Ғазо секторидан амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Исроил ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҲАМАС ҳаракати зиммасига юклаган.
“Исроилга отилган ракеталарга жавобан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги машғулот лагери ва қурол-аслаҳа омборига ҳужум қилди”, деб айтилган Исроил берган баёнотда.
Исроил амалга оширган ҳужум оқибатида Байт-Лахия шаҳрида 10 киши яраланган.
Исроилда 8 декабрь давомида фаластинликлар томондан ракета ҳужуми амалга оширилганидан огоҳлантирувчи тревога товушлари 3 марта янграган. Тизим Ғазо сектори билан чегарадаги аҳоли пунктлари, жумладан 20 минг аҳолига эга Сдерот шаҳрида ишга тушган.
Исроиллик ҳарбийларнинг маълум қилишича, фаластинликлар томондан отилган ракета Сдерота шаҳри чеккасига тушган. Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеоларда реактив снаряд йўлга тушгани ва йўл четида турган автомобиллардан бирига талофат етказганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
21:34
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
20:05
Исроил армиясига Эронга ҳужум қилишга тайёрланиш буюрилди – ОАВ
16:16 / 11.04.2026
Исроил яна “Ҳизбуллоҳ” билан урушяпти. Мақсад нима?
09:01 / 11.04.2026