Сурхондарёлик фирибгар раҳбарлар давлатга иқтисодий зарар келтиришгани аниқланди
2017 йилнинг 2 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Департаментнинг туман бўлими ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Шеробод ТЭТ корхонасининг 2016 йил январь ва декабрь ойларида олинган электр энергияси 72.260.747 Квт қабул қилинган, шундан ҳисоб-китоб қилинган электр энергия 60.215.601 Квтни ташкил қилган. Бу ҳисобдан Шеробод туман ЭТК “Марказ” комплекси бригадаси бошлиғи, Қ.Д. томонидан қабул қилинган 576.046 Квт 110.024.786 сўмлик, Шеробод туман ЭТК “Қодиров” комплекс бригадаси бошлиғи, Х.Ш. томонидан 477.691 Квт 91.238.981 сўмлик, Шеробод туман ЭТК “Пошхурт” комплекс бригадаси бошлиғи, Б.Н. томонидан 353.185 Квт 67.458.335 сўмлик, “Шерабод” комплекс бригадаси бошлиғи, Ж.Т. томонидан 157062 Квт 29.998.842 сўмлик жами 1.489.879 Квт 284 млн 566,8 минг сўмлик электр энергиясини ҳисоб китоб қилинмасдан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга ноқонуний фойдала-нишга шароит яратишиб, туман электр тармоқлари корхонасига жиддий зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, туман ЭТК мансабдор шахслари 2012-2015 йиллар ва 2016 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги 245-сонли қарори талабларига зид равишда, электр энергиядан фойдаланиш қоидалари бузилганлик тўғрисидаги 607 дона 3258024 Квт 394.543,9 сўмлик ҳақиқатда расмийлаштирилган рақамли далолатномалар ПК “Электроучет” дастурига киритмасдан ҳамда 564 нафар истеъмолчиларга 1.243.097,1 минг сўмлик қоидабузарлик ҳолатлари аниқланмаган бўлсада гўёки қоидабузарлик далолатномалар расмийлаштирилган деб истеъмолчиларнинг ҳисоб варақасига ПК “Электроучет” дастури орқали сохта маълумотларни киритишиб, истеъмолчилар манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан Шеробод ТЭТ корхонаси мансабдор шахслари ва комплекс бригада раҳбарлари Д.Қ., Ш.Х., Н.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
21:29 / 29.10.2024