Жаҳон | 11:20 / 10.12.2017
26792
2 дақиқада ўқилади

КХДР АҚШнинг денгиз қамалини уруш очилиши сифатида қабул қилади

Фото: РБК

Агар АҚШ ва унинг тарафдорлари денгиздан блокада қилса, КХДР бу ҳаракатни уруш эълон қилиниши сифатида қабул қилади. Бу ҳақда КХДР марказий нашри бўлмиш «Нодон синмун» газетасида ёзилган.

«Биз Қўшма штатлар ва унинг иттифоқчиларининг эҳтимолий денгиз блокадасини республикамизга қарши агрессия акти сифатида қабул қиламиз ва бундай ҳаракатни бизга қарши уруш эълон қилиниши, деб тушунамиз. Биз бу ҳолда қарши чоралар кўришга тайёрланишимиз керак»,— дея баёнотдан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.

Бундан олдинроқ, 7 декабрь куни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Корея ярим ороли яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ бериб, КХДР урушга тайёрланиши кераклиги, ярим оролда уруш келиб чиқишидан қочиб қутулиб бўлмаслигини билдирганди.

Корея ярим оролида Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари иштирокидаги машғулотлар расмий Пхеньян қитъаларо баллистик ракета синови ўтказганидан кейин бошланганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид