Қирғизистоннинг собиқ президентининг юртдошлари билан учрашуви можаро билан якунланди (видео)
Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаевнинг Германияда юртдошлари билан учрашуви можаро билан якунланди.
Таъкидланишича, учрашув KyrgyzClub-Germany ҳамжамияти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, норасмий характерга эга бўлган. Учрашув унинг ташкилотчилари истагандек узоқ давом этмади.
Акаев юртдошлари билан меҳмонхона олдидаги кўчада учрашган. У ҳамма билан сўрашгач, юртдошлари билан суҳбатлаша бошлаган. Бу суҳбат давомида бир неча киши Акаевдан қирғизчада сўзлашишни талаб қилиб, унга халақит қила бошлаган. Одамлар орасида Акаевга қарши бўлганлар ҳам бўлган. Уларнинг қўлида “Акаев кет” деган плакатлар бўлган.
Акаев кўчада бир неча дақиқа суҳбатлашиб туриб, учрашувни одамларнинг саволларига жавоб беришни истамаган ҳолда тарк этишга қарор қилган. Акаев барча билан хайрлашиб ортига ўгирилиб кетаётганда у томонга тухум улоқтирилган. Шундан кейин Акаев воқеа жойини шошганча тарк этган.
Акаевга ҳамроҳлик қилган қизи Бермет Акаева тухум отган йигитнинг ёнига келиб, ундан нега бундай қилаётганини суриштиришга тушиб кетган. Бермет Акаева йигит билан бироз даҳанаки жанг қилгач, йигитни сумкаси билан бир неча марта урган.
Жанжалга яқин атрофдаги полициячилар аҳамият каратишиб, йигитдан воқеани суриштира бошлашган.
Мавзуга оид
19:07 / 30.09.2024
Умримнинг охирида яхши номимни тиклашни хоҳлайман — Асқар Акаев
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
21:43 / 06.09.2024