Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги ёнғин Осиёдаги энг баланд ёғоч ибодатхонани кулга айлантирди
Хитойнинг Сичуань вилоятидаги ёнғин Осиёдаги энг баланд ёғоч пагодани (ибодатхона) буткул вайрон қилди. Бу ҳақда CGTN телеканали хабар берди.
“Осиёда ўз туридаги энг баланд ҳисобланган, 16 қаватли ёғоч минора якшанба куни ёниб кетиб, буткул вайрон бўлди”, дейилган хабарда
Қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ёнғин сабаби номаълумлигича қолмоқда, терговчилар буни аниқлаш билан шуғулланишмоқда.
South China Morning Post нашрининг қўшимча қилишича, ёнғинни ўчиришга 4 соат кетган. Ёнғин шунингдек ибодатлар учун мўлжалланган яна бир икки қаватли иншоотни йўқ қилган.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026