Спорт | 18:30 / 11.12.2017
27715
2 дақиқада ўқилади

Қатар янгилик қилмоқчи: ЖЧ-2022 учун ноёб стадион қурилади 

Фото: Dezeen

Қатар пойтахти Доҳада ЖЧ-2022’га 40 минг ўринлик стадионни қуриш мўлжалланмоқда, у модификацияланган юк контейнерларидан иборат бўлади. Конструкцияни осонлик билан турли қисмларга ажратиб олиш ҳамда чемпионат якунланганидан сўнг бошқа жойга олиб ўтиш мумкин.

Лойиҳа Fenwick Iribarren Architects бюроси томонидан ишлаб чиқилди, унинг ҳамасосчиси Марк Фенвикнинг (Mark Fenwick) фикрига кўра эса, инновацион қурилиш бутун дунё бўйлаб стадионлар архитекторлари ва дизайнерларини илҳомлантириши аниқ, сабаби ўзида эстетик жозиба ва қулайликни уйғунлаштира олади.

Бундан ташқари, юк контейнерларидан қурилиш блоклари сифатида фойдаланиш талаб этилувчи қурилиш материаллари миқдорини қисқартириш имконини беради. Шунинг ёрдамида эса стадионнинг углерод изи ва қурилишдан сўнг қолган чиқиндилар миқдори ҳам камаяди.

Эслатиб ўтамиз, юк контейнерлари охирги пайтларда замонавий архитектурада кенг қўлланилмоқда: улардан уйлар яратилмоқда, меҳмонхоналар ҳамда бошқа объектлар қурилмоқда.

Фото: Dezeen
Фото: Dezeen
Фото: Dezeen
Фото: Dezeen
Фото: Dezeen
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид