Жаҳон | 15:20 / 11.12.2017
20176
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев янги муҳим қонунни имзолади

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти асосларини модернизация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

"Давлат раҳбари томонидан “Қозоғистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти процессуал асосларини модернизация қилиш масалалари бўйича баъзи қонунчилик актларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди", - дея хабар берилган президент сайтида.

Таъкидланишича, қонун Қозоғистон президентининг қонунчилик ташаббуси тартибида қабул қилинди ва Жиноят-процессуал кодекс, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонунларга тузатишлар киритишни назарда тутади. Улар: 

- жиноий жараёнда фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва унинг репрессивлигини камайтириш;
- жиноий жараёнда мусобақалашишни ошириш, жумладан ҳимоячилар ҳуқуқларини кенгайтириш ҳисобидан;
- судга қадар босқичда суд назоратини кенгайтириш;
- процессуал ваколатларни аниқ тақсимлаш;
- жиноий жараённи соддалаштириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид