Ўзбекистон | 20:00 / 11.12.2017
6550
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон масаласидаги йиғилишда қатнашади

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича Халқаро мулоқот гуруҳининг (ХМГ) навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Йиғилиш 12 декабрь куни Норвегиянинг Осло шаҳрида бўлиб ўтади.

Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев раҳбарлик қилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид