Жамият | 11:10 / 12.12.2017
16928
1 дақиқада ўқилади

Аляскада қор ёғиши рекорди қайд қилинди

Фото: NBC

АҚШнинг Аляска штатида дунёда кузатувлар олиб борилган барча давр ичидаги қор ёғиши миқдори бўйича рекорд натижа қайд қилинди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.  

Штатдаги Томпсон довони ҳудудида уч кун ичида 87 дюйм (2 метрдан кўпроқ) қор ёққан. Метеостанция қор бўрони вақтида бир соат ичида 10 дюйм, яъни ҳар 10 дақиқада 1,7 дюйм (4,3 см) қор ёққанини қайд қилган.

Кучли қор кўчкиларга сабаб бўлди. Бунинг оқибатида 4 минг кишилик Вальдес шаҳри штатнинг қолган қисмидан вақтинчалик узилиб қолган.

Денгиз сатҳидан 2805 фут (855 метр) баландликда жойлашган Томпсон довони Американинг қор энг кўп ёғадиган ҳудуди ҳисобланади: бу ерда ҳар йили 600-900 дюйм (15-23 метр) қор ёғади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид