Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда йилнинг энг яхши автомобили танланди
“Японияда йил автомобили” (Japan Car of The Year, JCOTY) танлови ташкилотчилари 2017 йилнинг ғолибини маълум қилдилар. 3 йил ичида биринчи марта бу унвон Европа компанияси модели – янги авлоддаги Volvo XC60 кроссоверига берилди.
Модель бу борада 2- ва 3-ўринларни эгаллаган BMW 5 серияси ва Toyota Camry’ни ортда қолдирди. Йил автомобили 60 кишидан иборат ҳайъат томондан танланган.
Қуйида ушбу танлов натижалари келтирилган.
Volvo XC60 – 294 балл
BMW 5 Series – 242 балл
Toyota Camry – 232 балл
Suzuki Swift – 210 балл
Honda N-BOX – 189 балл
Lexus LC – 115 балл
Alfa Romeo Giulia – 89 балл
Mazda CX-5 – 83 балл
Citroen C3 – 35 балл
Vokswagen Tiguan – 11 балл
2014 йилда Японияда йил автомобили сифатида Mazda2 хэтчбеги, 2015 йилда янги авлоддаги Mazda MX-5 родстери, 2016 йилда эса Subaru Impreza модели танланганди.
Volvo XC60 кроссовери Женевадаги автосалонда илк бор тақдим қилинган. Модел SPA модул платформасида қурилган. XC60ְ’нинг двигателлари орасида 4 цилиндрли бензин ва дизелда ишловчи ҳамда 407 от кучига эга гибрид двигателлари бор .
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026