Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилга қарши учинчи интифода бошланди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ортидан ҲАМАС ҳаракати учинчи интифода бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати раҳбари Абдулатиф Алкан маълум қилган.
«Биз АҚШ ўз қарорларини бекор қилиши учун унга босим ўтказиш мақсадида учинчи интифода бошлангани ҳақида эълон қиламиз», — дея Алканнинг сўзларини келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида интифода бошланиши арафасида норозилик кайфияти кучайган.
«Бу учинчи интифода», — дея қўшимча қилган Алкану.
Интифода «исён» маъносини англатиб, Исроил томонидан эгаллаб олинган Фаластин ерларини қайтариб олишга қаратилган жанговар ҳаракатларни англатади. Бу ҳаракат доирасида Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторидаги (2005 йили Исроил бу ҳудуддан бутунлай чиқиб кетганди) Фаластин арабларининг Исроилга қарши қуролли кураш олиб боришади.
Биринчи интифода 1987 йилниг 9 декабрида бошланган. Интифада 1993 йил августида Ослода Исроил ва Фаластин озодлик ташкилоти ўртасида келишув тузилиши билан якунланган, 1994 йили бу келишув асосида Фаластин миллий мухторияти тузилган.
Иккинчи интифода 2000 йилнинг сентябрида бошланган. 2002 йил мартида Исроил ичкарисида, Яҳудия ва Самарияда терактлар содир этилган. Интифода чўққиси 2002 йилнинг 27 мартига, Пасха байрами кечасига тўғри келади. Ўша кунги теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлиб, 140 киши жароҳатланганди. Ҳаракат 2002 йил апрелидан интифода пасайган ва кичик терактлар билан кифояланган.
Мавзуга оид
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
14:15 / 20.04.2026
Ҳамас расмийлари гуруҳ баъзи қуролларини топширишга тайёрлигини билдирди
17:42 / 07.04.2026
Тинчлик кенгаши Ҳамасдан тез орада қуролсизланишни талаб қилмоқда
13:30 / 15.03.2026