Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари ушланди
Қирғизистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг етти нафар аъзосини қўлга олишди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Қирғизистон ИИВ матбуот хизматига таянган ҳолда.
«Жалолобод вилоятида яшовчи бир неча фуқаронинг уйида тинтувлар ўтказилди, унинг давомида экстремистик кайфиятдаги кўплаб адабиётлар топилди, бундан ташқари, портлатиш қурилмалари ва портловчи моддалар ноқонуний равишда сақлаб келингани аниқланди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг аёллар бўлинмаси етакчиси қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026