Жаҳон | 23:44 / 12.12.2017
11801
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 олдидан Россиядаги баъзи меҳмонхоналар нархларини 10 баробарга кўтариб юборган

Фото: Getty Images

Россиядаги баъзи меҳмонхоналар 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши вақтига нархларни 10 баробар кўтариб юборган. Бу ҳақда туристик форумда “Россияда футбол бўйича FIFA 2018 жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси” вакили Оксана Тубман маълум қилди. 

“Мухлислардан меҳмонхоналар нархининг жуда юқорилиги борасида шикоятлар тушмоқда, баъзи 3-4 юлдузли меҳмонхоналар нархларни 10 баробар ошириб юборишган. Ҳозир бундай 38 та шикоят қайд қилинган, Москва борасида ҳозирча бундай шикоят тушмаган”, деб айтган Тубман.

Бундан ташқари, мухлислар жаҳон чемпионатига қуръа ташлашдан 1-2 ой олдин меҳмонхоналарда онлайн-тизимлар орқали хоналарни бронлаш имкони бўлмаганидан шикоят қилишган, чунки меҳмонхоналар хоналарни сотувга қўймаган. “Кўринишича, бозор иштирокчилари қайси шаҳар мухлислар орасида энг талабгир бўлишини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш натижаларини кутишган”, деб таъкидлаб ўтган Тубман.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид