«Гарет ва Карим худди мен каби ҳужумчилар» - Роналду
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, матбуотда BBC ибораси билан машҳур бўлган ҳужумчилар учлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
Кейинги вақтларда ушбу учлик жуда кам ўйинларда бирга ҳаракат қилмоқда. Бензема ва Бэйл тез-тез жароҳат олди, Роналду эса маълум бир вақтни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.
«Менга тўлиқ таркибда бўлишимиз ёқади. Бэйл ва Бензема соғайиб кетишини истайман. Бундан ташқари, жамоадошларимдан ҳеч ким жароҳат олишини хоҳламайман.
BBC учлиги яна бирга ҳаракат қилса, зўр бўларди. Биз биргаликда кўп нарсага қодирмиз.
Гарет ва Карим – худди мен каби ҳужумчилардир. Бизнинг жамоада ярим ҳимоя ва ҳимояда ҳам муҳим бўлган футболчилар бор. Улар ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатиши мумкин. Бу ўйинларда «BBC» учлиги ҳаракатланса ажойиб бўларди», - дея португалиялик сўзларини келтирган AS нашри.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати БААда бўлиб ўтмоқда. Мадрид жамоасининг ярим финалдаги рақиби мезбон жамоа «Ал-Жазира»дир. Иккинчи ярим финалда Бразилиянинг «Гремио» клуби Мексиканинг «Пачука» клубини енгиб, финалга чиққан.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024