Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имконияти чекланган болажонларга Madina Academy билан бирга меҳр улашамиз
Арт-терапия-психология (Ижод орқали қалбни тозалаш) йўналишида фаолият кўрсатаётган Madina Academy'нинг "Қалб билан учрашув" деб номланувчи эксклюзив тренингида иштирок этинг ва хайрия учун ўз ҳиссангизни қўшинг.
Madina Academy қисқа вақт давомида кўплаб инсонларга ўзининг назарий ва амалий билимларини ўртоқлашган ҳолда уларни ҳаётга, оилага, жамиятга нисбатан дунёқарашларини ўзгартиришга эришмоқда.


Тренингда сиз қуйидаги саволларга жавоб оласиз:
- Руҳий маркетинг
- Моддий имконият занжирлари кетма-кетлигининг қалб тозаланишига боғлиқлиги
- Ҳаёт билан курашишдан тўхтанг, бошқа осон йўли мавжуд!
- "Агар кучлилар тирик қоладиган бўлганида, биз ҳозир динозаврлар билан яшаётган бўлар эдик, сувараклар билан эмас".
- Тақдирни қабул қилиб, у билан дўстлашиб яшаш сизга қандай имкониятлар бера олади?


Тренинг 17 декабрь куни 11:00дан 16:00гача бўлиб ўтади. Тадбирдан йиғилган маблағлар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда имконияти чекланган болаларга йўналтирилади.
Хайрия-тренинги нархи: 50.000 сўм ва ундан юқори қийматда (истакларга кўра)
Мурожаат учун телефон: (90) 329 08 84
Манзил: Чилонзор, Мирзо Улуғбек метроси, Eurasia Insurance бизнес маркази, 3-қават, 300-хона.
Мўлжал: Бунёдкор стадиони


Хайрия акциясида иштирок этинг! Болалар саховатли инсонлар кўмагига муҳтож. Уларга биргаликда ёрдам қўлини чўзайлик!
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
18:32 / 07.01.2026
Бизнес-консултант: у ким ва нима вазифани бажаради?
22:44 / 17.12.2025