Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон орқали Ўзбекистондан Хитойга борувчи темир йўл бўйича музокаралар бошланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилиши бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Кўксарой қароргоҳида ўтказилган Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари музокаралари якунида маълум қилинди.
Президентлар қисқа муддатда жаҳон бозорига чиқиш имконини берадиган транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга эканини қайд этишди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков шу йилнинг 25 декабрида икки давлат ишчи гуруҳлари Тошкент шаҳрида шу масалада музокаралар ўтказишини маълум қилди. Ўз навбатида Ўзбекистон раҳбари тор доирадаги музокаралар вақтида томонлар бу масаланинг барча жиҳатлари бўйича келишиб олинганини маълум қилди.
Давлат раҳбарлари ушбу темир йўл қурилишини имкон қадар тезлаштириш минтақа мамлакатлари манфаатига хизмат қилишини алоҳида таъкидлашган. Бу Марказий Осиёнинг жозибадорлигини ошириш ва транзит салоҳиятини тўла юзага чиқариш имконини бериши қайд этилган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
15:28 / 28.05.2026