Конгода 400 минг бола очарчиликдан ҳалок бўлиши мумкин – ЮНИСЕФ
Конго Демократик Республикасида 400 минггача бола очарчиликдан ҳалок бўлиши мумкин, яқин ярим йил ичида мамлакатда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият яхшиланиши кутилмаяпти, деб маълум қилди ЮНИСЕФ.
“Касаи вилоятидаги жуда ориқлаб кетган камида 400 минг бола ҳалок бўлиши мумкин. Бундай фожиали вазиятга зўравонлик, одамларнинг оммавий кўчиши ва охирги ярим йил ичида аграр ишларнинг қисқариши сабаб ҳисобланади”, деб айтилган ЮНИСЕФ баёнотида.
ЮНИСЕФда таъкидланишича, Конго аҳолисининг гуманитар ҳолати жуда оғир бўлиб қолмоқда ва жорий экин мавсуми ўтказилиб юборилгани сабабли камида 2018 йилнинг июнигача яхшиланиши кутилмаяпти. Баёнотда шу билан бирга мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ ҳолатнинг яхшиланиши қайд қилиб ўтилган. Бунинг эвазига мамлакатга қочқинлар қайта бошлаган.
Мавзуга оид
12:09 / 12.10.2024
Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар
23:21 / 05.10.2024
Конгода Mpox оқибатида вафот этганлар сони 1000 кишига яқинлашди
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
00:00 / 06.09.2024