Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиёда яшаш учун энг арзон шаҳар аниқланди
Мўғулистон пойтахти - Улан-Батор Осиёда яшаш учун энг арзон шаҳар деб топилди, бу ҳақда ECA International халқаро консалтинг компанияси рейтингида айтилади.
ECA International консалтинг компанияси жаҳоннинг 470 та шаҳрида яшаш қийматини маълум бир товарлар (озиқ-овқат, пойабзал, кийим-кечак, уйга мўлжалланган товарлар) ва бу шаҳарлардаги хизматлар (маиший хизматлар, маданий ҳордиқ ва ҳоказолар) нархини ҳисоблаб чиқиш орқали аниқлайди.
Фото: Getty Images
Улан-Батор мамлакатнинг иқтисодий маркази бўлишига қарамай, бу ерда яшаш қиймати жуда ҳам баланд эмас. Туризмдан келувчи даромадлар эса мамлакат даромадининг тахминан 10 фоизини ташкил этади.
Энг қиммат шаҳарлар рўйхатида Ангола пойтахти Луанда етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда – Судан пойтахти Хартум. Шунингдек, топ-10ликдан Цюрих, Женева, Базель, Берн (Швейцария); Осло (Норвегия), Токио (Япония), Ҳонгконг ва Ставангер (Норвегия) жой олган.
Фото: Getty Images
Шуниси эътиборга молик-ки, Буюк Британия пойтахти Brexit фонида фунтнинг курси тушиб кетиши туфайли Ғарбий Европадаги энг арзон туристик шаҳарга айланди. Хусусан, Лондон 36 ўринни йўқотиб, 139-поғонадан жой олди.
Мавзуга оид
07:54 / 10.04.2026
«Осиё Амазонияси»да ноёб ҳайвонлар фотоқопқонларга муҳрланди
12:52 / 23.03.2026
Ҳўрмуз бўғози инқирози Осиё акция бозорларини пасайтирди
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
08:46 / 19.08.2025