Ўзбекистон | 16:50 / 13.12.2017
12843
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев халқаро шартномани тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Баённома тасдиқланди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида қирғиз томонига тегишли билдиришнома юборади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид