Жаҳон | 19:50 / 14.12.2017
4584
2 дақиқада ўқилади

Хитойда мамлакатдаги илк киберхавфсизлик саноат парки очилади

Фото: Getty Images

ХХР ҳукумати мамлакат пойтахтида киберхавфсизлик бўйича биринчи миллий саноат парки яратилиши ҳақида эълон қилди. "Синьхуа" агентлигининг хабар беришича, ушбу муҳим чора натижасида Хитойда умуммиллий хавфсизликни таъминлашда шахсий маълумот ҳимояси ва ахборот майдони назорати кучайтирилади.

ХХР ваколатли давлат органлари мутахассисларининг сўзларига кўра, энг янги марказнинг ишга туширилишига мамлакатнинг барча йирик компаниялари катта қизиқиш билдирмоқда. 2020 йилга бориб, объект пойтахт бозорининг тармоқ хавфсизлигини таъминловчи ишланмаларининг 100 миллиард юанга (15 миллиард доллардан ортиқ) ошишига олиб келади. Мажмуа ҳудудида камида уч янги саноат  корхонаси фаолият юритади - ҳар бири йиллик 10 миллиард юандан ортиқ (1,5 миллиард доллардан ортиқ) даромад билан. 

Парк ХХР саноат ва ахборотлаштириш вазирлиги ва Пекин халқ ҳукумати саъй-ҳаракатлари ҳамкорлигида яратилмоқда. 

Парк фаолиятини йўлга қўйиш Хитой ҳукумати томонидан бу йўналишда қилинаётган ягона чора эмас. Июль ойида ХХРда киберхавфсизлик тўғрисидаги миллий қонун кучга кирган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид