Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қидирувдаги шахс ЙПХ масканида ушланди
Фото: KUN.UZ
2017 йил 10 декабрь куни Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилаётган «Антитеррор-тозалаш» тезкор профилактик тадбири давомида Оқдарё туманида жойлашган «Лойиш» йўл-патрул хизмати масканида қидирувдаги шахс ушланди, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Ўтказилаётган тадбир доирасида вилоят ИИБ ЙҲХБ III отряд ЙПХ ходимлари томонидан «Бухоро – Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, ҳайдовчи Ғ.Ҳамдамов томонидан бошқариб келинаётган енгил автомашина тўхтатиб текширилганда, автомобиль ичида йўловчи сифатида келаётган, Иштихон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган З.О.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 2-қисми билан 2017 йил 10 ноябрь куни №1-655-17-сонли жиноят иши бўйича айблангани, бироқ у судга келмасдан яшириниб юргани туфайли ЖИБ Иштихон туман суди томонидан юритилган қидирув йиғма жилди бўйича қидирувда бўлгани маълум бўлди.
Фуқаро З.О. ушланиб, ҳудудийлик бўйича Оқдарё туман ИИБга топширилди.
Мавзуга оид
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026
Туман сабаб Истанбул—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди
20:30 / 14.02.2026