Жаҳон | 23:32 / 15.12.2017
21288
1 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг кўп даромад келтирган актёри маълум қилинди 

Фото: Eric Gaillard / Reuters

Forbes журнали 2017 йилнинг энг кўп даромад келтирган актёрлари рўйхатини тузди. Рўйхат 15 декабрда чоп этилди.

Рўйхатнинг етакчиси америкалик актёр Жереми Реннер бўлди. Киностудиялар унга тўланган ҳар бир доллардан прокатда 93 доллар фойда олишган.

2-ўринни ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар юлдузи Эмма Уотсон эгаллади. Унга тўланган ҳар бир доллар 70 доллар фойда келтирган. 

Етакчи учликни Скарлетт Йоханссон якунлаган. Унга тўланган ҳар бир доллар 66,5 доллар фойда бўлиб қайтган. Рейтингга, шунингдек, Эми Адамс ва Крис Прэтт ҳам киритилган.

Айтиш жоизки, рейтингни тузишда фақатгина 1 июнгача чиққан фильмлар ҳисобга олинган. Актёрлар овоз берган анимацион ва эпизодик роллар ижро этган бадиий фильмлар ҳисобга олинмаган. 

Аввалроқ Forbes ҳаддан юқори баҳолаб юборилган актёрлар рейтингини тузганди. Рейтингнинг 1-ўрнига Марк Уолберг лойиқ топилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид