Жамият | 08:55 / 15.12.2017
4879
1 дақиқада ўқилади

«Тозалаш-Антитеррор»: Дорихонада талончилик содир этган 2 шахс қўлга олинди

Фото: Интерфакс

2017 йилнинг 13 декабрь куни соат тахминан 14:30ларда, И.А. ва М.Ж. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган дорихонага кирганлар. Шундан сўнг, сотувчи У.Б.нинг чалғиб турганлигидан фойдаланиб, жами баҳоси 1.415.000 сўм бўлган дори воситаларини очиқдан-очиқ эгаллаб олиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, жиноятчилар аниқланиб, ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид