1 млрд доллар. Дунёдаги энг қиммат элчихона қандай кўринишга эга?
АҚШнинг Буюк Британиядаги элчиси Вуди Жонсон кенг оммага дунёдаги энг қиммат элчихонани намойиш этди. Америка дипломатик миссияси янги биносининг қурилиши 1 миллиард долларга тушди (ҳозирги курс бўйича 8 089 961 677 000 сўм).
Лондондаги АҚШ элчихонаси дунёнинг энг қиммат элчихонаси ҳисобланади. Бундан ташқари, янги бино энг замонавий хавфсизлик тизимларига ҳам эга.
Бино Лондон жанубида жойлашган. Дипломатик миссиянинг очилиш маросими февраль ойида бўлиб ўтади, ўшанда АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британияга ташриф билан келади.
Элчи Жонсоннинг айтишича, янги бино Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия ўртасидаги дўстлик рамзи ҳисобланади.
Шу тариқа, давлатлар бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам кучли эканини намойиш қилишни хоҳлашмоқда.
1960 йилдан бери АҚШ элчихонаси Гросвенор майдонида жойлашган. Эски бинони таъмирлаш қимматга тушган бўларди, шу сабабдан янгисини қуриш ҳақида қарор қабул қилинди.
Янги бино эскисидан замонавий лойиҳалаштириш ҳамда аввалгисидан икки баробарга катта бўлган майдон билан фарқ қилади.
Янги бинонинг майдони - 48 минг квадрат метр, эски биноники - 21 минг. Янги дипломатик миссиясининг уч қавати эса ер остида жойлашган. Ҳаммаси бўлиб - 12 қават.
Темза дарёсининг жанубий соҳилида янги элчихонанинг қурилиши учун АҚШнинг машҳур меъморчилик фирмаси Kieran Timberlake танланди.
Дипломатик лойиҳа устида ишлаш ҳуқуқи учун эса бир неча фирма кураш олиб борди.
Янги дипломатик миссияни ишлаб чиқишга тўрт йил талаб этилди. Гросвенор-сквердаги эски бино сотилади ҳамда меҳмонхонага айлантирилади.
Ушбу дипломатик миссия АҚШ томонидан қачонлардир қурилган энг қиммат элчихона биноси ҳисобланади. Кобул ва Бағдоддаги миссиялар бироз арзонроққа тушган.
Элчихонани қуриш учун маблағлар Қўшма Штатлар ҳукуматининг Буюк Британиядаги бошқа активларини сотиш эвазига олинди.
12 қаватли бино ўзининг сув таъминоти тизимига эга.
Экологик нуқтаи назардан бино ўзини-ўзи «эплайди». Унинг ўзи энергия ишлаб чиқаради ва узоқ вақт давомида тармоқсиз ишлай олади.
Бинонинг олд қисми қуёш нурини энергияга айлантира оладиган енгил пластик «елканлар» билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, «елканлар» бинони жуда қизиб кетишидан ҳам ҳимоя қилади.
Элчихонада олтита ички ва ташқи боғ бор. Уларнинг ҳар бири Қўшма Штатларнинг маълум бир минтақасига ўхшайди.
Бу Каньонлендс, Потомак дарёси водийси, Мексика кўрфази қирғоғи, Ўрта Ғарб, Тинч океани соҳили ва Ўрта Атлантика.
Бинонинг шишали олд қисми АҚШнинг асосий демократик қадриятларини - шаффофлик, ошкоралик ва тенгликни билдириб туради.
Kieran Timberlake лойиҳаси атроф-муҳитнинг барча омиллари ва хавфсизлик масалаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024