Жаҳон | 10:06 / 18.12.2017
11725
2 дақиқада ўқилади

Хитой ўлим жазосига маҳкум этилган шахсни Қозоғистонга топширди

Фото: Zakon.kz

Хитой мамлакатда ўлим жазосига маҳкум этилган Қозоғистон фуқаросини Остонага топширди, мамлакат ҳукумати кейинчалик унга белгиланган жазо чорасини умрбод озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирди, деб хабар бермоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анвар Жайнаковнинг Facebook’да хабар беришича, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Урумчи шаҳридан 15 декабрь куни Акмолинск областида 1989 йилда туғилган шахс ватанига олиб келинган.

Жайнаков ўз хабарида бу фуқаронинг исмига аниқлик киритмади. Бироқ Хитойда судланган бу қозоғистонлик шахс 2009 йилда мамлакатнинг Гуандун вилоятидаги Гуанчжоу шаҳрида гиёҳванд моддаларни олиб ўтишда айбланиб ҳибсга олингани, кейинчалик эса ўлим жазосига ҳукм қилингани маълумот тариқасида хабар берилган. 2011 йилда унга белгиланган жазо чораси умрбод озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилди.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизматидан хабар беришларича, Хитойда судланган фуқаро жазо муддатини ўташ учун Қозоғистонга топширилган. «Айни дамда у Остонадаги тергов изоляторида сақланмоқда», - дея хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Чўлпон Кошенова.

Мавзуга оид