Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Twitter’да ўзининг телефон рақамини тасодифан эълон қилиб юборди
Фото: Global Look Press
SpaceX ва Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Twitter’даги ўз саҳифасига обуна бўлганларга тасодифан телефон рақамини ёзиб юборди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Таъкидланишича, телеканал журналистлари эълон қилинган рақамга қўнғироқ қилишнинг уддасидан чиқишган. Гўшакни ҳеч ким кўтармаганидан сўнг автоматик жавоб қайтаргич ишга тушган ва God of War’дан видеоўйинида мусиқа янграган.
«Сизлар илоҳий кучлар ёрдамида буни амалга оширдингиз. Сиз қандайдир йўл билан мен билан боғланишга муваффақ бўлдингиз. Мен сизни табриклайман ва ҳурматимни изҳор этаман», - дейилган автоматик жавоб қайтаргич хабарида.
Аниқлик киритилишича, Маск ўзининг телефон рақамига эга хабарни Oculus компанияси техник директори Жон Кармакка юбормоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Boeing Марс бўйича Илон Маскни ортда қолдирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
18:57 / 09.02.2026