АҚШ ҳукумати Гулнора Каримовага нисбатан санкция жорий қилди
2012 йили америкалик иқтисодчи, сармоядор Уилльям Браудер ташаббуси билан қабул қилинган халқаро «Магнитский қонуни» (Сергей Магнитский номидан олинган) ҳужжати 2016 йилга қадар, асосан, Россияда кузатилган инсон ҳуқуқларини чеклаш ёхуд поймол этиш каби жиноятларга қарши курашишни назарда тутган. Бироқ, сўнгги икки йил ичида ҳужжат тамойилига асосан 13 нафар таниқли киши ҳамда 39та ташкилот «инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва Коррупция жиноятини содир этиш»да айбланган.
АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, 21 декабрь куни навбатдаги қарорни имзолаб, АҚШ Молия вазирлиги ҳукумат киритган санкция рўйхатида тилга олинган кишиларни эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам мазкур рўйхатга киритилган. АҚШ Молия вазирлиги сайтида ёзилишича, «Гулнора Каримова бизнес фаолиятини ривожлантириш учун давлат мулкини талон-тарож қилишда, кучли уюшган жиноятчилик гуруҳини бошқариш, бозор монополиясини яратиш, порахўрлик ва босқинчиликда» айбланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги (!) ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятлар — жумладан, 2 трлн. 91,4 млрд. сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлашни содир этишда айбдор, деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
Бундан ташқари, Г.Каримовага нисбатан уюшган жиноий гуруҳга яна айрим жиноятларни содир этишга кўмаклашиш ҳолатлари бўйича алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Яъни, бу ҳали ушбу жиноят иши учун алоҳида суд бўлиши ва яна жазо қўлланилиши мумкинлигини англатади.
Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу ҳолатлар бўйича Г.Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243 моддалари билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилган 2 та жиноят иши бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси 1 трлн. 270 млрд. 200 млн. сўм, 1 млрд. 651,8 млн. АҚШ доллари, 26,1 млн. евро — миллий валютада жами 3 трлн. 746,8 млн. сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024