Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тузилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 993-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 40 нафардан иборат бўлган марказий аппарати, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари намунавий тузилмалари тасдиқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланган.
Мавзуга оид
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
18:24 / 21.09.2024