20:10 / 22.12.2017
11342

300 евро учун одамларни ўлдирган италиялик тиббий санитар ҳибсга олинди 

Италияда дафнларни ўтказиш билан шуғулланувчи бюро буюртмаси билан беморларни ўлдирганликда гумон қилинаётган, тез тиббий ёрдам ходими ҳибсга олинди. Бу ҳақда Quotidiano портали хабар бермоқда.

Тергов версиясига кўра, гумонланувчи 42 ёшли Давиде Гарофало беморларга инъекция ўрнига ҳаво юборган. Беморлар қон томирларига ҳаво тиқилиб қолиши оқибатида вафот этганлар. Эркак марҳумларнинг яқинлари карахт ҳолда бўлиб турганларида уларга дафнларни ўтказиш билан шуғулланувчи муайян бюро хизматларини тавсия қилган. Ушбу бюро Сицилия мафияси билан алоқадор бўлган. Эркак ҳар бир қурбон учун 300 евро пул олган.

Фото: Facebook.com

Таъкидланишича, у томондан ўлдирилган барча беморлар бедаво касаллар, 2 нафари эса кекса ёшлилар бўлганлар, шу сабабли уларнинг ўлимлари синчков тергов қилинмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гап эвтаназия эмас, балки ғараз ниятда амалга оширилган қотилликлар ҳақида кетмоқда. Эркак учта қотилликда айбланган, бироқ прокуратурада таъкидланишича, 2012 йилдан 2016 йилгача шундай йўл билан 50 киши ўлдирилган бўлиши мумкин.

Прокуратуранинг фикрича, буюртма бўйича бундай жиноятларни амалга оширувчи яна 2 санитар мавжуд. 

Top