Жамият | 20:25 / 22.12.2017
13933
2 дақиқада ўқилади

Интернетда металл буюмларни ўзига торта олувчи “магнит-бола” видеоси пайдо бўлди

Фото: Ruptly

Интернетда қорнига металл буюмлар ёпишиб турган суриялик бола видеоси пайдо бўлди. Ролик Ruptly агентлигининг YouTube-каналида жойлаштирилган

Видео қаҳрамони латақиялик Зулфиқор Иброҳим бўлиб, унинг айтишича, у бу қобилиятини пайқаганда жуда ҳайратланган. “Менинг баданимга барча металл буюмлар ёпишиб қолаверган. Улар менинг қорнимга ёпишиб турган. Биз холам билан YouTube’да бундай ҳолатларни қидирганимизда, шундай қобилиятга эга бошқа болалар борлигини аниқладик”, деб айтди бола журналистларга.

Зулфиқорнинг бобоси набирасининг бу қобилиятидан ташвиш билдирмоқда. “Мен бу унга қандайдир тарзда салбий таъсир қилишини истамайман”, деб айтган Зулфиқорнинг бобоси. Бобо набирасининг бу қобилияти боланинг ўзига ва жамиятга фойда келтирса, бундан фақатгина хурсанд бўлишини айтган.

YouTube’даги баъзи фойдаланувчилар боланинг қобилиятига шубҳа билдиришган. “Танангизга тальк (техника ва тиббиётда қўлланувчи минерал – таҳр.) суртиб чиқинг ва у металлни қанчалик тортишини текшириб кўринг”, деб ёзган бир фойдаланувчи. Яна бир фойдаланувчининг таъкидлашича, агар болада ҳақиқатан ҳам бу қобилият бўлганда, у бу буюмларни кийими устидан ҳам торта олган бўларди. Канал обуначиларидан кўпчилиги болани “Икс одамлар” фильмидаги Магнето қаҳрамонига қиёслашган.

Мавзуга оид