Ўзбекистон | 08:54 / 05.09.2022
19081
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда

Бугун, 5 сентябр куни туш пайти 5 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда.

“Ўзгидромет” ходими Эркин Абдулаҳадовнинг хабар беришича, ўтган ҳафта қуёшда 24 та кучли қуёш чақнаши кузатилган. 2 та ўта актив зона ривожланган. 

“Қуёш сиртидаги мазкур чақнашлар Ерда магнит бўрони хавфлилик даражасини ошириши табиий”, деб ёзади мутахассис.

“Ўзгидромет”нинг Метеоинфоком тузилмаси бугун туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 балли хавфини эълон қилмоқда.

Бугун жуда кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Магнит бўрони – Қуёш шамоли таъсирида Ер магнитосфераси вақтинча ўзгариши. Қуёш шамоли кучайиши магнитосферани маълум даражада сиқади. Бундан ташқари, қуёш шамоли Ернинг магнит майдони билан ўзаро реакцияга кириб, ундан ажралган энергия бир қисмини магнитосферага ўтказади. Бу магнитосфера бўйлаб плазма тўлқинлари ҳаракати тезланиши ва электр оқими кучайишига олиб келади.

Мавзуга оид