21:23 / 23.12.2017
12633

Зидан: «Бу мағлубият бизни ақлдан оздирмайди»

Фото: Twitter/ @realmadrid

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан, Ла Лига 17-туридан ўрин олган  «Барселона»га (0:3) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Биз ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда кураш тенг бўлди. Мағлубият биз учун аламлидир. Бу биз учун оғир, аммо футболда шунақаси учраб туради.

Таркибни танлаш бўйича қарорни ўзим қабул қилдим, Ковачич Мессини тўхтатиш учун майдонга тушди ва у буни эплади.

Четлатишлар футболдаги бор нарса. Қизил карта ва «Барселона» таркибидаги ўзгаришларини ҳисобга олсак, бизга жуда оғир бўлди.

Иккинчи бўлимда хато қилиб, гол ўтказиб юбордик. Бундай ўйинларда ҳамма нарсани оддий вазият ҳал қилиши мумкин.

Мағлубият туфайли, ақлдан озмоқчи эмасмиз. Жуда оғир натижа бўлди, аммо энди ниманидир ўзгартирамиз. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз.

Энди чемпионатда танаффус бўлади. Вазиятни ўрганамиз, хатоларни таҳлил қиламиз. Кейин оиламиз даврасида дам оламиз. Кейин ишга қайтамиз. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади.

Трансферлар ҳақида гапириб ўтирмайман», – деди Зидан.

Top