Мактаб қоровулига меҳнат таътили берилмайдими?
САВОЛ: Мактабда 2008 йилдан буён қоровул вазифасида ишлайман. Мактабда икки штат бирлиги мавжуд. Иккинчи қоровул шеригим 2010 йилдан буён ишлаб келмоқда. Шу йиллар давомида иккаламиз ҳам бирор марта меҳнат таътили олмаганмиз. Мактаб раҳбариятига мурожаат қилганимизда икки киши бўлганимиз учун бизларга таътил бериш мумкин эмаслигини айтишди. Шу тўғрими?
Козим Шамсиев
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра, меҳнат таътили барча ходимларга берилади. Шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.
Саволга ҳуқушунос Умида Абдусаломова жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2023
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
17:00 / 10.01.2023
Ҳокимлар ва сектор раҳбарларига таътил. Ким қаерда дам олади?
10:39 / 03.11.2022