Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель ва Макрон россиялик кузатувчиларни Донбассга қайтаришни талаб қилишди
Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон россиялик аскарларнинг Донбассдаги ўқ узишни тўхтатиш режимини Назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма маркази (НМҚМ) таркибига қайтаришни талаб қилишди. Германия ҳукумати сайтида тақдим этилган баёнотда шу ҳақида хабар берилди.
Ҳужжатда айтилишича, Назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма маркази ЕХҲТ кузатувчиларини қўллаб-қувватлашда ва ўқ узишни тўхтатишга доир келишувни назорат қилишда муҳим роль ўйнайди. "Улар (Меркель ва Макрон) россиялик аскарларни НМҚМга қайтаришни талаб қилишмоқда", - дейилади баёнотда.
"Германия канцлери Меркель ва Франция президенти Макрон аҳолини изтироблардан халос этиш учун зиддиятнинг икки томонини ҳам ўз мажбуриятларини бажаришга ва имкон қадар тезроқ келишувларни бажаришга чақирмоқда", - дейишди икки мамлакат етакчилари.
Улар шунингдек асирлар алмашинуви ва оғир қуролларни туташув чизиқларидан чиқариш тўғрисидаги келишувларни ҳам бажаришга чақиришди.
Мавзуга оид
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:41 / 22.04.2026