Ҳужжатларнинг нусхаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди
Ўзбекистон ҳукуматининг 20 декабрдаги қарорига асосан, фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёни анча енгиллаштирилди.
Эндиликда нотариал тасдиқланган нусхалар фақатгина хориждаги фаолият учун зарур бўлган, хорижий давлатлар идоралари томондан берилган ҳамда апостил қўйилиши ёки қонунийлаштирилиши керак бўлган, шунингдек, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар учун зарур бўлган ҳужжатлар учун талаб этилади.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг нусхалари давлат хизматини кўрсатаётган муассаса томондан тасдиқланади. Қарорга кўра, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатига ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини тақдим қилиш заруратини бекор қилувчи ўзгартиришлар киритилди.
Мисол учун, энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш учун рўйхатдан ўтишни расмийлаштиришда тақдим қилинадиган ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
14:02 / 03.08.2022
Расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди
17:45 / 28.07.2022
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Мобил-ID тизими жорий этилмоқда
17:43 / 28.07.2022
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 6 ойда 72 717 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган
10:58 / 27.07.2022