Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ички ишлар бўлимларига Президент совғаси — «Дамас» автомобиллари топширилди
Фото: KUN.UZ
Юртимизнинг қай бир гўшасида бўлмайлик, ҳукм сураётган тинчлик, осойишталикни мастаҳкамлаш, миллатлараро тотувликни асраш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлашда ички ишлар органларининг хизмат фаолиятини яхшилаш учун кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган шароитлар уларнинг машаққатли, аммо шарафли хизматида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган ана шундай эътиборнинг маҳсули ўлароқ Самарқанд вилоят ички ишлар органлари моддий-техника базасини яхшилаш учун шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларига «Президент совғаси» — 10 та «Дамас» автомобилларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов томонидан тантанали равишда шахсан топширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот ва ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳозирда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолининг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашдек залворли вазифани сидқидилдан бажариш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари навбатчилик қисмлари фаолиятини янада яхшилаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замиридаги бош масала — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ўз самарасини бериши шубҳасиз.
Шундай экан, фуқароларимизда қонунга ҳурмат, ҳар қандай кўринишда қонунбузилиш ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришда барчамиз бирдек фаол бўлишимиз талаб этилади.
Мавзуга оид
11:40
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026