Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонга микробиологик лаборатория берди
Фото: UzDaily.uz
Россиянинг “Роспотребнадзор” ташкилоти Ўзбекистонга автошасси негизидаги экспресс-диагностика микробиологик лабораториясини берди.
Лаборатория Россия ҳукумати кўмагида амалга оширилаётган, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга жавоб бериш бўйича салоҳиятни мустаҳкамлашда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларига техник ва ташкилий-методик дастур доирасида топширилган.
Лаборатория қурилмалари, зарур материаллар ва диагностик воситалар билан бирга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси марказига берилди.
Лаборатория топширилиши доирасида ўзбекистонлик мутахассислар ва ҳайдовчилар мобил лаборатория тизими ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларига ўқитилдилар.
Мавзуга оид
08:42
Киевга йирик ҳужум: камида 21 киши ҳалок бўлди
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026
Россияда мигрантларни чиқариб юбориш бўйича янги қоидалар маъқулланди
09:07 / 14.05.2026